Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистон ҳам Туркия фуқаролари учун виза режимини қайтарди

Тожикистон ҳам Туркия фуқаролари учун виза режимини қайтарди

Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий қилди.

Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги «ўзаро муносабатлар тамойили»ни илгари суриш мақсадида Туркиянинг умумий фуқаролик хорижий паспортлари эгаларига 2024 йил 20 апрелдан бошлаб виза режими жорий қилинганини билдирган.

«Туркия фуқаролари Тожикистон Республикаси визасини хориждаги элчихоналар ва консулликларда олишлари мумкин», — дея мамлакат ТИВдан иқтибос келтирмоқда «Asia-Plus» нашри. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оддий хорижий паспортга эга бўлган Тожикистон фуқаролари учун виза режимини жорий этиш қарори Туркия томонидан қабул қилинган эди.

20 апрелдан Тожикистон фуқаролари учун ҳам Туркияга виза режими жорий этилади. Илгари Тожикистон фуқаролари Туркияга визасиз кириб, у ерда 90 кунгача қолишлари мумкин эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг