Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўқаев Назарбоевни Элбоши мақомидан маҳрум қилувчи қонунни имзолади

Тўқаев Назарбоевни Элбоши мақомидан маҳрум қилувчи қонунни имзолади

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Элбоши рутбасидан расман маҳрум этилди.

Мамлакатнинг амалдаги раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев тегишли қонунга имзо чеккан. Шу жумладан, Назарбоевнинг веб-сайти ҳам номини ўзгартирди.

Энди у elbasy.kz ўрнига nazarbayev.kz деб аталади.

Қайд этиш жоизки, Элбоши ҳақидаги қонунга бағишланган бўлим сайтда йўқолган. Эслатиб ўтамиз, 15 феврал куни Тўқаев Назарбоевни Биринчи Президент ва Элбоши мақомидан маҳрум қилувчи қонунни имзолади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг