Трамп Россияни «Катта еттилик»ка қайтариш тарафдори
АҚШ президенти Доналд Трамп, ҳеч кимга ёқмаса ҳам, Россиянинг G7 саммитида қатнашиши кераклигини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Сизга ёқадими, йўқми, балки бу сиёсий жиҳатдан хато ҳамдир. Аммо, биз тинчлик билан бошқаришимиз керак. G7 олдин G8 эди, Россияни қувиб солишди, Россияни қайтариш керак, Россия музокараларда бизга керак», деди Трамп журналистларга.
«Россия ушбу учрашувда қатнашиши керак. Нега биз учрашув ўтказяпмиз Россия унда қатнашмаса? Мен Россияни «Катта еттилик»ка қайтариш бўйича таклиф бераман. Ҳамма нарса уларга боғлиқ, лекин Россия учрашувда қатнашиши, унинг бир қисми бўлиши керак», — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия «саккизлик» эмас, бошқа йўналишларда ҳаракат қилишини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter