Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой 2019 йилда 6,8 минг километр темирйўл қурмоқчи

Хитой 2019 йилда 6,8 минг километр темирйўл қурмоқчи

Фото: «Новости»

Хитой 2019 йилда 6,8 минг км. янги темирйўлларини фойдаланишга топширишни режалаштирган. Улардан 3,2 минги тезюрар поездлар учун ажратилади. Бу ҳақда «China Railways» давлат корпорацияси хабарида айтилмоқда.

2018 йилда мамлакатнинг барча ҳудудида умумий 4,7 минг км. темирйўл фойдаланишга топширилди. Улардан 4,1 минги тезюрар поездларга тегишли.

Ўтган йил давомида поездларда 3,3 миллиард йўловчи қатнови амалга оширилган, 4 миллиард тоннадан ортиқ юк ташилган, бу 2017 йилги кўрсаткичга қараганда 9,4 ва 9,1 фоизга зиёд.

2020 йилда Хитой темирйўллар узунлигини 30 минг км.га, 2025 йилда эса 38 минг км.га узайтиришни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг