Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой Жанубий Корея ва Япония иштирокида саммит ўтказмоқчи

Хитой Жанубий Корея ва Япония иштирокида саммит ўтказмоқчи

Фото:«Commons.wikimedia.org»

Хитой ҳукумати Шимолий Кореянинг ядро қуролларидан воз кечиш дастурида ўзининг таъсирини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар бермоқда.

Дипломатик манбаларнинг маълум қилишича, Хитой шу йил декабрь ойида уч томонлама – Хитой, Япония ва Жанубий Корея расмийлари учрашишини таклиф қилган.

Шимолий Корея муаммоси ҳал этилиши учун ўтказиладиган учрашувда Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян, Жанубий Корея президенти Мун Чэ Ин ва Япония бош вазири Синдзо Абэ иштирок этади. Музокаранинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтиш эҳтимоли юқори.

Синчиларнинг фикрича, Хитой ҳукумати Шимолий Кореянинг ядро қуролларидан воз кечиш дастурида ўзининг таъсирини кучайтирмоқчи. Қолаверса, АҚШ билан савдо муносабатларида зиддиятлар давом этаётган бир пайтда Хитой ўзининг Жанубий Корея ва Япония билан яқинлигини исботлаб қўймоқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг