Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияда жазирама: 30 киши ҳалок бўлди

Японияда жазирама: 30 киши ҳалок бўлди

Фото: «Sputnik International»

Японияда 9 июлдан бери давом этаётган жазирама туфайли ҳалок бўлганлар сони 30 кишига етди. Бу ҳақда «Кёдо» агентлиги тарқатган хабарларга таяниб «Haber7.com» сайти хабар бермоқда.

Бугун кунчиқар юртда ҳаво ҳарорати 40,7 даражага кўтарилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Ўн минглаб кишилар шифохонага ётқизилди.

Жазираман энг кўп Окаяма, Хиросима ва Эҳима провинциялари аҳолиси зарар кўрган.

Япония ҳукумати яна бир неча кун давом этадиган жазирамада соя-салқинда юриш ва кўпроқ сув ичишни тавсия қиляпти.

Японияда жорий ой бошида кузатилган жала ва сув тошқинлари туфайли 222 киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг