Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёлғизлик Паркинсон касаллиги билан «дўстлашади»

Ёлғизлик Паркинсон касаллиги билан «дўстлашади»

Ёлғиз одамларнинг Паркинсон касаллигига чалиниш хавфи бошқаларга қараганда 37% кўпроқ.

Флорида штат университети тиббиёт коллежи олимлари шундай хулосага келишди, деб хабар бермоқда  nplus1.ru нашри.

Олимлар 15 йил давомида кузатувлар ўтказдилар ва 38 ёшдан 72 ёшгача бўлган 500 минг кишининг соғлиғини текширдилар. Текширишлар натижасида ёлғизлик ҳисси ва  паркинсон касаллигининг ривожланиши ўртасидаги боғлиқлик аниқланди.

Олимларнинг таъкидлашича, айнан шу омил касалликни келтириб чиқариши ҳақида 100% далил йўқ. Аммо бу йўналишда ишлашни давом эттириш учун асослар мавжуд.

Назарий жиҳатдан, ёлғизлик мияни салбий ўзгаришларга кўпроқ мойил қилади, деб ишонилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай одамлар ўз вақтида тез-тез овқатланмайдилар. Натижада, нотўғри овқатланиш, кам жисмоний фаоллик, ёлғизлик ҳисси каби психологик омиллар Паркинсон ёки Альцгеймер касаллиги ривожланиш эҳтимолини оширади, дея хулоса қилди тадқиқотчилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг