Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентнинг Виртуал қабулхонаси тўлиқ тартибда иш бошлади

Президентнинг Виртуал қабулхонаси тўлиқ тартибда иш бошлади

Жорий йилнинг 26 июлидан Президентнинг Виртуал қабулхонаси тўлиқ режимда иш бошлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 февралида Президент Виртуал қабулхонасининг дастурий тизимининг янги талқини синов режимида ишга туширилган эди. Виртуал қабулхонанинг фаолияти давомида шу кунга қадар тизимга 2 211 396 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 2 050 260 таси тегишли органлар томонидан кўриб чиқилган.

Виртуал қабул қилишнинг асосий хусусиятлари:

  • Фуқаро Виртуал қабулхонада ўз шахсий кабинетини очиши мумкин;
  • Кўп бериладиган саволларга батафсил жавоблар олиш;
  • Портал орқали онлайн режимида ҳуқуқий маслаҳат олиш;
  • Давлат органлари раҳбарларига Президент Виртуал қабулхонаси орқали ҳам мурожаат йўллаш;
  • Халқ қабулхоналари ҳақидаги барча маълумот билан портал орқал ҳам танишиш;
  • Маҳаллангизни кўрсатинг ва муаммолар ечимига ҳисса қўшиш;
  • Таъқиб бўлса, тезкор хабар бериш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси — жамиятда мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг самарали восита сифатида кўп бора эътироф этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг