Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТАТУда ўқитишнинг кредит тизими жорий этилади

ТАТУда ўқитишнинг кредит тизими жорий этилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Фармоннинг тўлиқ матни «ЎзА»да эълон қилинди.

Ҳужжатга биноан, АКТ вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида, шу жумладан унинг филиалларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда ўқув жараёнининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш суръатлари билан узлуксиз алоқасини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда ўқув режалар ва дастурлар, битирувчилар учун малака талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • профессор ўқитувчилар таркиби меҳнатини ўқитишнинг кредит тизими шартларидан келиб чиқиб фақат таълимга хос тадбирлар асосида иш вақти ҳисобга олинишига асосланган ҳолда мустақил нормалашни амалга ошириш, шунингдек, педагогик ходимлар томонидан илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг бажарилишини рағбатлантириш ҳуқуқи бериш белгиланди.

Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда кредит тизими бўйича ўқитиш тартибини белгилайдиган Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Эслатма! Ўқитишнинг кредит тизими афзалликлари ҳақида ушбу мақолада ҳикоя қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг