Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 31 киши СССР паспорти билан яшаб юргани аниқланди

Тошкентда 31 киши СССР паспорти билан яшаб юргани аниқланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Р.Жўраев Миробод туманида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.  

Маълум қилинишича, ўтган йилнинг ноябрь ойидан шу кунга қадар уйма-уй юриб, 2036 кишининг умуман биометрик паспорти йўқлиги аниқланган, улардан 31 нафари эса СССР паспорти билан юрган. 1760 фуқарога, шу жумладан, 14 нафар СССР паспорти билан юрган шахсларга янги паспорт қилиб берилган.

Шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бирор бир сабаб билан паспорт олмаган шахсларни туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилишга чақирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг