Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзордаги соатбай ўқитувчиларнинг иш ҳақи тўланмагани аниқланди

Чилонзордаги соатбай ўқитувчиларнинг иш ҳақи тўланмагани аниқланди

Xabar.uz

Чилонзор туманидаги лицей, коллеж ва мактабларда ишлайдиган соатбай ўқитувчиларга ҳақ тўлаш миқдорлари оширилган бўлса-да, ўтилган дарс соатлари учун қайта ҳисоб-китоб қилинмаган.

2019 йил 10 апрелдаги “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга кўра, педагог-ходимларга 2018 йил 1 ноябрдан ўтилган соатлар учун 10 % қўшимча нарх билан қайтадан ҳисоб-китоб қилиниб, тегишли сумма тўлаб берилиши керак эди.

Бу ҳолат меҳнат қонунчилиги билан кафолатланган бўлиб, Меҳнат кодексига кўра, меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон-бир тарзда чекланмайди. Юқоридаги ҳолатда соатбай ҳақ миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиб қолган ва ўртадаги фарқ ҳисоб-китоб қилинмаган.

Ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида тегишли ташкилотларга 83 та тақдимнома киритилган ва ижроси назоратга олинган.

Натижада соатбай ўқитувчиларга ўтилган дарс соатлари учун жами 208 631 921 сўм қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.

Суннатилла Раҳмонов,
Чилонзор туман адлия
бўлими бош маслаҳатчиси,
3-даражали юрист 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг