Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АТ «Алоқабанк» автомобилларни кредитга беради

АТ «Алоқабанк» автомобилларни кредитга беради

Иллюстратив сурат.

Фото: «Авториа.org»

Фуқароларнинг автомобиль сотиб олиш учун кредит жорий қилиш юзасидан билдирилган таклифларини инобатга олган ҳолда, АТ «Алоқабанк» томонидан «GM Uzbekistan» расмий дилерларидан пул кўчириш йўли билан автомобилларни харид қилиш учун «Автокредит» истеъмол кредити жорий қилинди.

Банк ахборот хизматидан хабар қилинишича, автокредитнинг асосий шартлари қуйидагича:

— депозит гарови — автомобиль нархидан 30 фоиз;

— кредит муддати — 4 йилгача;

— кредит фоизи — йиллик 20 фоиз.

Кредитни расмийлаштириш учун банк филиалларига мурожаат қилиш мумкин. Банк филиаллари билан ушбу ҳавола танишиш мумкин.

Алоқабанкнинг «Telegram»даги расмий каналини кузатиб боринг! Каналга ўтиш учун мана бу ҳаволани босинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг