Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мусулмонлар идораси Рамазон бошланиши бўйича тушунтириш эълон қилди

Мусулмонлар идораси Рамазон бошланиши бўйича тушунтириш эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Мусулмонлар идораси Рамазон ойининг бошланиш санаси бўйича баёнот берди

2026 йил 17 феврал куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари ҳижрий 1447 йил Рамазон ойи ҳилоли кўринмаганини маълум қилган. Шунингдек, Фанлар академияси Астрономия институтининг тақдим этган маълумоти ҳам мазкур кузатишларни тасдиқлади.

Шу боис, жорий йил 18 феврал кунини ҳижрий 1447 йил Шаъбон ойининг ўттизинчи куни, Рамазон ойининг биринчи куни эса шу йилнинг 19 феврал кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Қуйидаги аксар мусулмон мамлакатлари ҳам Рамазон ойининг биринчи кунини шу йилнинг 19 феврал куни, деб эълон қилди:

 Миср Араб Республикаси

Иордания

Сурия

Ироқ

Эрон

Туркия

 Қозоғистон

 Қирғизистон

 Тожикистон

 Туркманистон 

 Озарбайжон

Индонезия

 Бруней

Уммон

Сингапур

Австралия

Япония

Покистон

Ҳиндистон

Малайзия

Жанубий Корея

Шунингдек, Европа фатво ва тадқиқотлар кенгаши томонидан жорий йил 19 феврал кунини Рамазон ойининг биринчи куни, деб эълон қилинди.

Аввалроқ таровеҳ намози ўқилиш вақтлари эълон қилинганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг