Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автокредит олганлар учун имтиёз берилди

Автокредит олганлар учун имтиёз берилди

Фото: «aloqabank.uz»

АТ «Алоқабанк» жорий йилнинг бошида жисмоний шахсларга Автокредит хизматини тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик.

Кредитнинг асосий шартларидан бири депозит гарови бўлиб, кредит суммасидан 30 фоизни ташкил этарди. Кейинчалик бу 25 фоизга туширилган.

Банк матбуот хизматининг хабар беришича, эндиликда Автокредит олган жисмоний шахслар кредит эвазига харид қилган автомобилларини гаров сифатида қўйиб, депозит гаровига қўйилган суммадан бир қисмини асосий қарзни камайтиришга йўллашлари мумкин.

Кредит суммасидан 30 фоизи миқдорида депозит гарови қўйган мижозлар учун кредит эвазига олинган автомобилни гаров сифатида қўйилган тақдирда депозит гарови 10 фоизга туширилади ва 20 фоизни ташкил этади. Автокредит суммасидан 25 фоизи миқдорида депозит гаровига қўйган мижозлар учун 15 фоизга туширилади ва 20 фоизни ташкил этади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг