Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Bentley» ўзининг илк гибрид автомобилини тайёрламоқда

«Bentley» ўзининг илк гибрид автомобилини тайёрламоқда

«Bentayga Hybrid».

Фото: «NV.ua»

«Bentley» компанияси март ойида Женевада бўлиб ўтадиган автосалонда ўзининг гибрид двигательга эга ҳашамдор йўлтанламасини тақдим этади. «Bentayga Hybrid» номини олган автомобильга В6 ҳамда электродвигатель ўрнатилган, деб хабар берди «NV.ua».

«Bentayga Hybrid» ўзига двигатель танлашда «Porsche Panamera»га ҳавас қилган. «Porsche Panamera»даги моторларнинг қуввати 462 от кучига эга.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўлтанламас 50 километргача масофани электр энергиясида босиб ўтиши мумкин, шунингдек, махсус мосламалар ёрдамида 2,5 соат ичида ёки оддий уй розеткаси ёрдамида эса 7,5 соатда қувватланади. Таъкидланишича, қувват станцияси дизайнер Филипп Старк томонидан яратилган.

Бундан ташқари «Bentley» GPS-жойлашишни аниқлаш функцияси ўрнатилган бўлиб, гибрид режимида электродвигательдан фойдаланиш қайси вақтда самарали эканлигини ҳисоблаб беради. Шу билан бирга дастурда энг яқин қувват станцияси қаерда жойлашганини қидириш тизими пайдо бўлади.

Шунингдек, автомобильнинг круиз-назорат функцияси автоматик тормозланиш, кўзга ташланмайдиган зоналар мониторинг ва йўл белгиларини таниш тизимлари мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг