Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Damas»дан «Tahoe»гача: Қозоғистонда машина нархи қанча? (рўйхат)

«Damas»дан «Tahoe»гача: Қозоғистонда машина нархи қанча? (рўйхат)

Қозоғистонда янги машиналар қимматлашишни бошлади. Бир нечта дистрибютерлар бирваракайига нархларни оширди, деб ёзди «Kolesa.kz».

Хабарда айтилишича, февраль охиридан буён кузатилаётган тенге курсининг долларга нисбатан пасайиши янги машиналарнинг нархларида аксини топяпти. Айрим машиналар 100 минг тенгега, бошқа бирлари эса бир неча миллионгача қимматлашган.

Масалан, Toyota машиналари. Оддий (мотори 2 литр) Camry седани энди 14,9 миллион тенгега сотиляпти — олдинги нархи 13,4 млн. тенге эди (+10,9фоиз қимматлаган).

Худди шу машиналарининг «люкс»лари (V6 3.5) 22,9 миллиондан 25,5 миллион тенгега (+10,9 фоиз) қимматлаган.

Бизга эса Chevrolet нинг нархлари қизиқроқ. Хабарда айтилишича, оддий Spark энди аввалгидек 5 миллион эмас, балки 5,7 миллион тенгедан сотиляпти. Комплектациясига қараб, Cobalt ва Nexia нархига ҳам 700–800 мингдан «минган».

Malibu, Equinox, Trailblazer ва Tahoe нархлари ўзгартирилмаган, дейилади хабарда.

Chevrolet-auto.kz сайтида машиналарнинг нархлари
(тенгеда ҳисобланган)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг