Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«UzAuto Motors» Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини «чақириб олади»

«UzAuto Motors» Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини «чақириб олади»

Орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати юзага келгани боис, «UzAuto Motors» 2021 йил 5-17 декабрда ишлаб чиқарилган Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини чақириб олиш дастурини эълон қилди.

Қайд этилишича, «UzAuto Motors» бош директори Бо Андерссон компанияга келганидан буён сифатни кескин оширишни ва ҳар қандай камчиликларга мутлақо муросасиз муносабатда бўлишни эълон қилган.

«Чақириб олиш» дастури автомобилларнинг орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати билан боғлиқ.

Барча ишлар «UzAuto Motors» АЖ ходимлари томонидан дилерлик марказларининг сервис хизматида ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Автомобиллари чақириб олиш дастурига тўғри келган барча автомобил эгалари дилерлик марказлари ёки компания томонидан огоҳлантирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг