Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европага юк машиналари ҳайдовчилари етишмаяпти: 400 мингта бўш иш ўрни бор

Европага юк машиналари ҳайдовчилари етишмаяпти: 400 мингта бўш иш ўрни бор

Фото: DW

Европа мамлакатларида узоқ масофага қатновчи юк машиналари ҳайдовчиларини ишга олиш тўғрисидаги эълонлар кўпайиб кетди. «Indeed» меҳнат онлайн биржаси тадқиқотлари шундан далолат беради.

«Trasporto Europa» хабар беришича, масалан, Буюк Британияда ҳайдовчилар учун бўш иш ўринлари сони пандемиягача бўлган даврга нисбатан 75 фоизга кўпайган.

Европанинг бошқа йирик мамлакатларида ҳам шу ҳолат кузатиляпти. Мисол учун, Францияда профессионал ҳайдовчиларга талаб 45 фоизга ошган бўлса, Германияда — 67 фоиз, Испанияда — 95 фоиз, Италияда — ҳатто 105 фоизни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда Европанинг юк машиналари ҳайдовчиларига талаб энг юқори мамлакати — Исландия (126 фоиз), энг паст талаб эса Польшада — 15 фоиз.

Умуман олганда, Европага бугунги кунда қарийб 400 минг нафар юк машиналари ҳайдовчилари керак.

Қайси мамлакатга қанча ҳайдовчи керак:

  • Буюк Британия — 60–70 минг нафар
  • Германия — 45–60 минг
  • Франция — 43 минг
  • Италия — 15 минг
  • Испания — 15 минг
  • Швеция — 5 минг
  • Норвегия — 3 минг
  • Дания — 2,5 минг.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг