Пойтахтдаги кўчанинг бир қисми 24 соатга ёпилади

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Неъмат кўчасининг 1-қозонхонадан Шаҳриобод кўчасигача бўлган қисми 2025 йил 7 август куни соат 07:00 дан 8 август куни 07:00 га қадар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сабаби — кўчанинг бу қисмида дренаж қувурлари алмаштирилмоқда.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter