Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«UzAuto Motors» заводи Chevrolet Onix ҳамда Tracker йиғишни бошлайди

«UzAuto Motors» заводи Chevrolet Onix ҳамда Tracker йиғишни бошлайди

Фото: Uzauto Motors

«UzAuto Motors» компанияси ягона платформадаги янги автомобил моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилаётганини маълум қилди.

Биринчи босқичда Chevrolet Onix ҳамда Tracker моделлари йиғилади.

Chevrolet Onix ва Tracker моделларини ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушуриш ишлари жорий йилнинг 15 июл санасидан – 21 август санасигача режалаштирилган.

Қайд этилишгича, янги платформани жорий этиш дастури янги ишлаб чиқариш тизимига ўтишни, автомобиллар қисмларини маҳаллийлаштирилиш ва мослаштиришга имкон беради.

UzAuto Motorsнинг Асака шаҳридаги заводида янги платформани жорий этиш дастурини амалга ошириш учун қўшимча тарзда яна 500 нафарга яқин хорижий мутахассислар жалб қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг