Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш осонлашди (фото)

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш осонлашди (фото)

Фото: «ubdd.uz»

Тошкент шаҳрида рўйхатда турувчи фуқароларга қулайлик яратилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Бугун, 14 майдан бошлаб, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг огоҳлантириш талонини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг қуйидаги манзилларида қўшимча тест режимида амалга оширила бошланди:

Юнусобод тумани давлат хизматлари маркази. Юнусобод тумани, Осий кўчаси 4-«А» уйда жойлашган. Юнусобод ва Мирзо Улуғбек тумани аҳолисига ҳизмат кўрсатади.

Учтепа тумани давлат хизматлари маркази. Учтепа тумани, Фарҳод кўчаси, 21-уйда жойлашган. Учтепа, Чилонзор ҳамда Сирғали тумани аҳолисига хизмат кўрсатади.

Миробод тумани давлат хизматлари маркази. Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 31-уйда жойлашган.  Миробод, Бектемир, Яшнобод ва Яккасарой тумани аҳолисига хизмат кўрсатади.

Хизмат кўрсатиш вақти – душанбадан жума кунигача соат 09:00дан 18:00гача. Тушлик вақти 13:00дан 14:00гача.

Юнусобод тумани давлат хизматлари маркази. Фото: «Xabar.uz»
Юнусобод тумани давлат хизматлари маркази. Фото: «Xabar.uz»

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 116-сон қарори билан амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг огоҳлантириш талонини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг