Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жэк Манинг муваффақиятсизликлари олдида сеники ҳеч нарса эмас!

Жэк Манинг муваффақиятсизликлари олдида сеники ҳеч нарса эмас!

“Агар сен таслим бўлмасанг, ҳали имконинг бор. Таслим бўлиш — энг катта мағлубиятдир” — бу хитойлик Жэк Мага тегишли иқтибос.  

Дунёдаги энг бой тадбиркорлардан бири, Alibaba асосчиси Жэк Ма ўз вақтида 30 та иш ўрнига ариза топшириб, барчасидан рад жавоби олган. 

Жэк Манинг шахсий бойлиги ҳозир 50 миллиард доллардан ошади. Бироқ бу даражага етишиш учун у кўплаб муваффақиятсизликларга дуч келган ва уларни енгиб ўтган.  

Қуйида 7 та мисол келтирамиз: 

  1. Мактабдаги имтиҳонларда қайта-қайта муваффақиятсизликка учраса-да, таслим бўлмади

Ма яхши ўқувчи бўлмаган. У ҳатто умумий ўрта таълимни ҳам зўрға тугатган: 

«Бошланғич мактабда икки марта асосий тестдан ўтолмадим, ўрта мактабдаги тестдан уч марта йиқилдим, коллеж имтиҳонидан эса икки марта ўта олмадим...», — дейди Жэк Ма. 

Унинг бу ҳолати машҳур инсонларни эслатади — Эйнштейн, Черчилль ва Линкольн ҳам ёшликда ўқишда қийналган, бироқ кейинчалик катта муваффақиятларга эришган. 

  1. Коллежга кириш имтиҳонида математикадан 120 баллдан атиги 1 балл олган

Бир марта йиқилиш муваффақиятсизлик, лекин 120 баллдан фақат 1 балл олиш — бу жуда оғир зарба. У математикада ҳақиқатан қийналарди. 

«Мен математикада яхши эмасман, менежментни ўрганмаганман, бухгалтерия ҳисоботларини ўқий олмайман», — дейди Жэк Ма. 

Аммо шундай бўлса-да, у IT-гигантга асос солди. Ҳатто болалигида "компьютер" сўзини эшитмаган бўлса-да. 

  1. Гарварддан 10 марта рад жавоби олса-да, ҳаракатдан тўхтамади

У Гарвард университетига 10 марта ҳужжат топширган. Бу унинг сабрли инсон эканидан далолат беради: Сабр-тоқатга эга бўлиш жуда муҳим, — деб ҳисоблайди у. 

Охир-оқибат, у Ханчжоу жамоат институтига ўқишга кириб, инглиз тилини ўрганади. 

  1. 30 марта ишга жойлашишга уринди, бирортасидан ижобий жавоб олмади

Коллежни тугатгач, у 30 та ишга резюмесини юборди — ҳаммаси рад этди. Полицияга ишга киришга ҳаракат қилди, бироқ у ерда ҳам “сен мос келмайсан” деган жавобни олди. 

Бугун қийин. Эртага ундан ҳам қийин. Бироқ келаси кун — ажойиб бўлади, — дейди Ма. 

  1. KFC’га ишга киришга уринди — 24 кишидан фақат у рад этилди

Даъвогарлар орасида 24 номзод бор эди, шундан 23 нафарини ишга олдилар, фақат Ма четда қолди. Буни у ўзининг ташқи кўриниши ва паст бўйи билан изоҳлайди. Бироқ у бахтли турмуш қурган — унинг рафиқаси Чжан Ин унга ҳали бой бўлмасидан аввал турмушга чиққан. 

  1. Alibaba қарийб банкротлик ёқасига келса ҳам, ишончни йўқотмади

Дастлабки уч йилда Alibaba фойда келтирмади, ҳатто банкротлик ёқасига келган пайтлар бўлди. Аммо кейин нима бўлганини яхши биласиз. 

  1. 18 нафар шеригига раҳбар бўлиш имкони йўқлигини айтди

Жек Ма бош директор сифатида ҳаётидаги оғир қарорни қабул қилади: Alibaba’даги 18 нафар шеригига (улар компанияни ташкил қилишда жами 60 минг доллар инвестиция киритишганди) раҳбарлик лавозимида ишлай олмасликларини айтди. Унинг режаси — ташқаридан профессионалларни жалб қилиш эди. 

“Alibaba’даги қийин пайтлар менга менга сабоқ берди: жамоангиз қадриятлар, инновациялар ва истиқболга эга эканлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак”, — Жэк Ма. 

Агар бошида омад келмаса… 

Унда Жэк Мага қаранг. Унинг ҳаёти яққол мисол. Энг ҳайратланарлиси, унинг фавқулодда чидамлилиги. Ма шунчаки миллиардларни ишлаб топиш йўлини эмас, балки бир инсон қанчалик кўп марта йиқилиб, яна қайтиб туриши мумкинлигини бутун дунёга исботлаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг