Қашқадарёда 17 ёшли ҳайдовчи 3 яшар болани уриб юборди
Қашқадарё вилояти Қамаши туманида вояга етмаган ҳайдовчи 3 яшар болани уриб юборди.
Ҳодиса 2026 йил 30 июн куни соат 20:00 атрофида Қамаши тумани ҳудудидан ўтувчи Д-149 автомобил йўлининг 1-километрида содир бўлган.
Маълум қилинишича, 2009 йилда туғилган У.Й. «Chery» русумли автомашинада ҳаракатни бошлашдан олдин йўлнинг четида турган 2023 йилда туғилган А.Б.ни туртиб юборган.
Жабрланган болага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Айни пайтда тўпланган иш ҳужжатларини жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судига юбориш чоралари кўрилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter