Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

39 ёшли аёлни ўлдириб, унинг ўғлини жароҳатлашда айбланаётган шахс ушланди

39 ёшли аёлни ўлдириб, унинг ўғлини жароҳатлашда айбланаётган шахс ушланди

Ғазалкентда 39 ёшли аёлни ўлдириб, унинг ўғлини жароҳатлашда гумонланаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси хабар берди.

2019 йил 28 февраль куни соат 22:40 ларда Бўстонлиқ тумани ИИБ навбатчилик қисмининг хабарига кўра, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри, Марказий м.ф.й., Чирчиқ кўчаси 34-уйда яшаган 15.01.1980 йилда туғилган И.У.нинг мурдаси ўз ётоқхонасида турли тан жароҳатлар билан топилган.

Бундан ташқари, марҳума И.У.нинг 03.11.2003 йилда туғилган фарзанди А.У. танасининг турли жойларида кесилган санчилган оғир тан жароҳатлари билан топилиб, туман кўп тармоқли марказий шифохонасига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 01 март куни вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а,ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасида фуқаро Н.А. ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб, 01.03.2019 йилда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

02.03.2019 йилда Н.А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” бандлари, 164-моддаси 2-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Тошкент вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг