Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Метронинг «Амир Темур хиёбони» бекатида барча йўловчилар тушириб юборилди. Нега?

Метронинг «Амир Темур хиёбони» бекатида барча йўловчилар тушириб юборилди. Нега?

Фото:«Xabar.uz»

Тармоқда Тошкент метросида поездлар бир томонлама ҳаракатлангани бўйича хабар тарқалди. «Амир Темур хиёбони» барча йўловчилар поездлардан туширилган. 

Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишида техник-профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 10:30 дан 11:00 гача поездлар айланмаси «Амир Темур хиёбони» бекатига амалга оширилди, дейилади расмий хабарда.

Поездлар Сергели йўналишининг «5-бекат»дан «Амир Темур хиёбони» бекатигача график асосида ҳаракатланиб, «Амир Темур хиёбони» бекатидан «Буюк Ипак йўли» бекатигача поездларнинг бир томонлама ҳаракатланди.

Ҳозирда поездлар ўрнатилган тартибда ва ҳаракат жадвалига асосан ҳаракатланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг