Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон шаҳар ҳокимининг фуқарони бўралатиб сўккани тасдиқланди

Андижон шаҳар ҳокимининг фуқарони бўралатиб сўккани тасдиқланди

Аввалроқ Андижон шаҳар ҳокимига тегишли экани айтилган аудиоёзув тарқалган эди. Ушбу аудиоёзув юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

«Юқоридаги ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан ўрганилган. Ўрганиш ишлари давомида тарқалган аудиоёзув ҳақиқатдан ҳам Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаровга тегишли эканлиги ўз тасдиғини топди.

Шунингдек, фуқаро томонидан айтилаётган ижара ҳаққи ва уйини тиклаш тўғрисидаги ҳолат юзасидан ўрганишлар давомида фуқаро О.Н истиқомат қиладиган А. Навоий шох кўчаси 57-сонли икки қаватли уйи сносга тушганлиги, ҳозирги кунда «Султон хаус» МЧЖ қурилиш фирмаси томонидан шу жойга кўп қаватли уй-жой мажмуасини қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, фуқаро О.Н ижарага чиқарилиб, унга ижара пуллари доимий равишда тўлаб келинмоқда.

Бундан ташқари, фуқаро О.Н Андижон шаҳар ҳокимига доимий равишда (куну-тун) 10-15 маротабадан телефон қўнғироқларини амалга ошириб, 2-хонали 52 кв.метрдан иборат бўлган хона жойига «Султон хаус» МЧЖдан шаҳар марказидан 400 кв.метрдан иборат бўлган уй-жой ва Жентра автомобили ундириб беришини айтиб, шаҳар ҳокимини доимий обрўсизлантириб келган.

Ваҳоланки ушбу фуқаро О.Ннинг ушбу хонадонга нисбатан уй-жойга бўлган эгалик ҳуқуқи мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Аслида эса уй-жой онасининг номида эканлиги ва «Султон хаус» МЧЖ қурилиш фирмаси ҳамда фуқаро О.Ннинг онаси ўртасида ўзаро келишган ҳолда янги қурилаётган уй-жойдан хонадон ажратиб бериш ҳақида келишувга эришилган.

Бугунги кун ҳолатига фуқаро О.Ннинг онаси (уйнинг асл эгаси)га ижара учун тўланиши лозим бўлган пуллар тўлалигича тўлаб берилган.

Бундан ташқари Андижон шаҳар ҳокимининг фуқаро билан мулоқоти давомида ишлатган ҳақоратли сўзлари учун Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан алоҳида ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қиламиз», дейилади вилоят матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг