Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Асакада «Лабо» ҳайдовчиси тўхтаб турган юк автомобилига бориб урилди

Асакада «Лабо» ҳайдовчиси тўхтаб турган юк автомобилига бориб урилди

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 2 май куни соат 14:00ларда, Андижон вилояти, Асака тумани, Янгисор кўчасида 1999 йилда туғилган фуқаро У.А. «Лабо» русумли автомобилни бошқараётиб, ўзидан олдинда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган С.М. бошқарувида бўлган «Газ-53» русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган.

Натижада «Лабо» русумли автомобиль ҳайдовчиси У.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака туман ИИБ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг