Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аввалги «қора курси»дан сабоқ олмаган экан

Аввалги «қора курси»дан сабоқ олмаган экан

Фото: «Likar Info»

2018 йил 15 январь соат 13:30да ўтказилган тезкор тадбир давомида Олмалиқ шаҳрида жойлашган «Трактор» номли кафенинг орқа томонида гумонланиб текширилган шахснинг қўлидаги полиэтилен сумкасидан (ўзининг истеъмоли учун сақлаган) вазни 1872,4 гр. «марихуана» гиёҳванд моддаси топилган.

Ушбу шахс Олмалиқ шаҳрида яшовчи, муқаддам жиноят кодексининг 169-, 276-моддалари билан судланган, профилактик ҳисобда турувчи, 1977 йилда туғилган Э.А. бўлиб, унга нисбатан туман ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси, 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг