Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Айиқ боласини ким ўлдирди? Деҳқонободдаги ҳолат бўйича маълумот берилди

Айиқ боласини ким ўлдирди? Деҳқонободдаги ҳолат бўйича маълумот берилди

Фото: Экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси инспекторлари ва  туман ИИБ ходимлари билан биргаликда олиб борилган тезкор қидирув натижасида гумондор шахс Деҳқонобод тумани, «Оққишлоқ» МФЙ,  Қизилсой қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ш. эканлиги маълум бўлиб, унинг хонадони текширилганида бир дона айиқ боласининг териси топилган.

Фуқаро эса айиқ боласини ўлик ҳолда топганлигини иддао қилмоқда.

Бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида айиқ боласи териси экспертизадан ўтказилади.

Гумондор шахсдан тушунтириш хати олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда тузилган ишчи гуруҳ томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

«Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади», дейилади Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ, Деҳқонободда ноёб турдаги айиқ ва болалари борлиги аниқлангани хабар қилинганди. Орадан кўп вақт ўтмай, ушбу ҳудудда ўлик ҳолатдаги айиқ боласининг видеоси тарқалди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг