Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айни дамда Ер аҳолиси 150 йилда бир марта бўладиган ҳодисани кузатяпти (фото)

Айни дамда Ер аҳолиси 150 йилда бир марта бўладиган ҳодисани кузатяпти (фото)

Тошкент, Ўзбекистон.

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 31 январь куни Ой тутилиши кузатилмоқда. Гап «Супер Ой» ва унинг тўлиқ тутилиши ҳақида кетмоқда. Бу икки ҳодисанинг бир пайтга тўғри келиши охирги марта 1866 йилнинг 31 март санасида — салкам 152 йил олдин кузатилганди.

Бундай ноёб ҳодиса Ўзбекистон осмонида ҳам кузатиляпти. Тошкент осмонида Ойнинг ярим тутилиш ҳодисаси рўй бермоқда.

Бугун Ер, Ой ва Қуёш бир чизиқда сафланди. Ҳодиса бир неча соатдан бери давом этмоқда. Тўлин Ой «Супер Ой»га айланиб, Ер соясига тушиб қолди ва табиий йўлдошнинг тутилиши содир бўлди. Ойнинг кўринувчи диаметри 8 фоизга катталашди, унинг гардиши эса қизил-қўнғир тусга кирди. Бу пайтда Ер ва Ой ўртасидаги масофа 358 994 километрни ташкил этади.

Ой тутилишини Россия, Шарқий Европа, Шарқий Африка, Осиё, Австралия, Шимолий Америка ва Тинч океанида кузатилмоқда.

Жакарта, Индонезия.
Ҳонконг, Хитой.
АҚШ, Нью-Йорк.

Шу ўринда эслатма, ўз эллиптик орбитаси бўйлаб ҳаракатланаётган Ой перигейга етган пайтда, яъни Ерга энг яқин масофада жойлашганида тўлишса «Супер Ой» дейилади. Бу пайтда у одатдагидан 30 фоиз ёрқинроқ, 14 фоиз каттароқ кўринади ва тўқ сариқ рангда намоён бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг