Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бектемирда «Нексия» йўл ўртасида ёниб кетди

Бектемирда «Нексия» йўл ўртасида ёниб кетди

Фото: Uz24.uz

12 апрел куни Бектемир тумани, Оҳангарон кўчасида «Нексия» русумли автоуловда ҳаракатланаётган ҳайдовчи йўлни ўртасида тўхтаган. Сўнг автомашинанинг олди капотидан мотор симлари олдидаги қисқа туташув бўлган ва натижасида тутун чиқиб, машина ёниб кетган. Бу вақтда ҳайдовчи машинадан чиқишга улгурган.

Воқеа жойига қисқа вақт ичида Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари етиб келиб, вазиятни ўрганишган ва тирбандликнинг олдини олишган. Шунингдек, туман ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳам етиб келиб, ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишган.

Воқеа оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг