Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бўстонлиқ туманида қор кўчкиси кузатилди

Бўстонлиқ туманида қор кўчкиси кузатилди

2026 йил 28 январ куни тахминий соат 06:00 дан 11:00 гача бўлган вақт оралиғида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён ҳудудида кучли ёғингарчилик оқибатида ҳажми тахминан 300 куб метр бўлган 1 та қор кўчкиси юз берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат натижасида талофат ва жабрланганлар йўқ.

Қайд этилишича, ҳудудда об-ҳаво шароити ёмонлиги сабабли маълумотлар белгиланган муддатдан кеч тақдим этилмоқда. Айни пайтда Ўзгидромет мутахассислари томонидан ҳудудда об-ҳаво ўзгаришлари доимий равишда мониторинг қилинмоқда.

Аҳолидан эҳтиёткорликка риоя қилиш ва расмий ахборот манбалари орқали берилаётган огоҳлантиришларга амал қилиш сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг