Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Британияда музлатгичда қамалиб қолган инсонни колбаса ўлимдан қутқариб қолди

Британияда музлатгичда қамалиб қолган инсонни колбаса ўлимдан қутқариб қолди

Фото: «Twitter»

70 ёшли Крис Маккейб ўзининг шахсий дўкони музлатгичида қамалиб қолди, бироқ у колбаса ёрдамида жонини сақлаб қолди. Ҳодиса ҳақида «Fox News» хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, музлатгич эшиги шамол туфайли ёпилиб қолган ва қулфи тугмаси музлай бошлаган. Хонадаги ҳарорат –20 даража бўлган. Бундай ҳароратда дўкон эгаси ярим соат ичида музлаб қолиши мумкин эди.

Аммо Маккейб таслим бўлмади. Қулфни бирорта қаттиқ жисм билан уриб синдириши керак эди. Атрофида эса бундай жисм йўқ. У ўзини йўқотиб қўймади ва бир ярим килограммлик музлаган колбаса бўлаги билан яхлаган қулфни бузиб, жонини сақлаб қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг