Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода дарахтлар кесилиши ортидан масжид имоми жаримага тортилди

Бухорода дарахтлар кесилиши ортидан масжид имоми жаримага тортилди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда «Бухорода дарахтларни кесиш бўйича мораторий ишламаяпти. Ўзи Ўзбекистонда ҳам ишламаяпти» сарлавҳаси остида қурилиши бошланаётган атрофи ўраб олинган майдонда дарахтларнинг кесиб ташлангани ҳолатидаги расм тарқалди.

Манбанинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Бухоро вилояти бошқармаси томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш давомида, Бухоро шаҳридаги «Придастгир» жомеъ масжиди ҳудудида таҳоратхона қурилиши ишлари олиб борилаётганлиги туфайли дарахтлар кесилган.

Бунда қурилиш остига тушган  ер майдонидан 8 дона мевали ҳамда 1 дона манзарали дарахтлар ўзбошимчалик билан кесилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан масжиднинг маъсул ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси, 1-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, 1 650 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 8 580 000 сўм ҳисобланган.

Кесилган дарахтлар ўрнига иқлим шароитига мос манзарали дарахт кўчатларини экиш ва парвариш қилиш бўйича масжид бош имомига мажбурият юкланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг