Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ 2 қоп долларни тўхтатиб қолди

ДХХ 2 қоп долларни тўхтатиб қолди

Жорий йилнинг 22 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманидан ўтувчи ўзбек-қирғиз давлат чегараси ҳудудида хизмат ўтаётган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари катта миқдордаги хорижий валюта ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйган.

Хусусан, Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро А.Д. иккита полиэтилен қопда бўлган 1 млн. АҚШ долларини Қирғизистонга ноқонуний ўтказмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг