Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ Бухорода симоб сотаётган шахсларни қўлга олди

ДХХ Бухорода симоб сотаётган шахсларни қўлга олди

ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ва вилоят божхона бошқармасининг контрабанда бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳрида яшовчи О.С. 540 гр. симоб моддасини 50 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Бундан ташқари, Бухорода яна шундай бир ҳолатнинг олди олинди.

Хусусан, Жондор туманида яшовчи Ф.Х. 3 кг 60 гр. симоб моддасининг ҳар бир килограммини 4 минг АҚШ долларига сотишни режа қилади. Бу борада унга Ромитан туманида истиқомат қилувчи Ж.Р. воситачилик қилади.

Улар  «Бухоро - Газли» автомобиль йўлида жойлашган автотураргоҳда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг