Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ерга беш астероид яқинлашмоқда — NASA

Ерга беш астероид яқинлашмоқда — NASA

Фото: «Depositphotos»

NASA шу ҳафтада Ерга яқинлашадиган беш астероид ҳақида хабар берди. Шулардан иккитаси Ойдан ҳам яқинроқ масофадан ўтади, дейилади хабарда.

Астериодларнинг учтаси 16 декабрь куни (Ғарбий яримшарда 16 декабрь давом этяпти — таҳр.) яқинлашиши айтилган. Уларнинг диаметрлари 10 метрдан 24 метргача. Буларнинг Ерга энг яқинлашадигани 343 минг километр олисдан ўтиб кетади, дейилган хабарда.

Аммо яна иккита астероид қоляпти: бири 6,8 метр, иккинчиси 30 метр диаметрга эга. Уларнинг «ташрифи» 18 декабрь, яъни эртага тўғри келади. Астериодларнинг кичиги Ерга 57,1 минг километргача яқин келиши кутиляпти, каттаси эса анча олис — қарийб 7 миллион километр наридан ўтиб кетади.

Маълумот учун: Ердан Ойгача масофа — 384,4 минг км., Қуёшгача — 150 млн. км.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг