ФВВ «Чорсудаги ёнғин» бўйича изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда «Чорсу бозорида ёнғин чиқди» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу хабарга изоҳ берди.
Бугун, 29 май куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Сақичмон кўчасида жойлашган савдо бозорида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВББга хабар тушган. Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига етиб борган.
Маълум бўлишича дўконларнинг ертўласида электр кабели эриши оқибатида тутун ҳосил бўлган. Ёнғин содир бўлмаган, дейилади ФВВ хабарида.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter