Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Касбида ИББ ходимига пора таклиф қилган фуқаро қўлга тушди

Касбида ИББ ходимига пора таклиф қилган фуқаро қўлга тушди

Фото:«Xabar.uz»

3 февраль куни Қашқадарё вилояти Касби тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ходими туман ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган. Унда фуқаро 34 ёшли С.Х.нинг уйидаги сомонхонасида ноқонуний равишда қўлбола усулда ясалган жувоз ускунасини ўрнатиб пахта чигитидан ёғ ва шрот еми ишлаб чиқараётганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳужжатлари борлигини ва текширув жараёнида С.Х. ундан ўзига нисбатан қонуний чора кўрмаслик ва жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилишини сўраб, эвазига жами 6.000.000 сўм миқдорида пора таклиф қилаётганлигини билдириб, С.Х.га нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Билдиргига асосан ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бўлими, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Касби тумани бўлими ва Касби тумани прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилган.

Фуқаро С.Х. пора сифатида таклиф қилган жами 7.500.000 сўм ва 200 АҚШ долларини ходимнинг хизмат хонасида унга бераётган вақтида далилий ашё билан ушланган ва пуллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Касби туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг