Барча нарх тоифаларида энг яхши Android-смартфонлар аниқланди
Honor WIN.
AnTuTu бенчмарки мутахассислари томонидан нарх/сифат кўрсаткичлари бўйича 2025 йилнинг энг яхши Android-смартфонларини аниқланди.
999 юангача (145 доллар атрофида) — етакчи учликка Vivo Y200 GT, OPPO K12s 5G ва iQOO Z10x киритилди.
1 999 юангача (285 доллар атрофида) — ушбу тоифа етакчиси — Realme Neo7 Turbo, кейинги ўринларда — iQOO Z10 Turbo+ ва Redmi Turbo 4.
2 999 юангача (430 доллар атрофида) — Redmi K80 Extreme Edition, iQOO Neo10 Pro+ ва Realme GT 7 Pro Racing Edition субфлагманлари.
3 999 юангача (570 доллар атрофида) — Honor WIN, Realme GT 8 Pro ҳамда Redmi K90 Pro Max.
4 000 юандан юқори — биринчи ўринда — iQOO 15, Honor Magic 8 ва RedMagic 11 Pro — топ-учликда.
AnTuTu экспертларига кўра, смартфоннинг нархи 4 000 юандан ошганда нарх ва сифат нисбати унчалик муҳим эмас. Бу тоифада фойдаланувчининг шахсий талаблари — экран ўлчами, тасвир сифати, тизимнинг кучи ва бошқа ўлчамлар биринчи ўринга чиқади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter