Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки нафар ёшлар етакчиси автоҳалокатда ҳалок бўлди

Икки нафар ёшлар етакчиси автоҳалокатда ҳалок бўлди

Кармана туманида икки нафар ёшлар етакчиси автоҳалокат натижасида вафот этди, бир нафар ходим шифохонага ётқизилди.

Бу ҳақда қатор интернет нашрлари ва Телеграм каналлари хабар тарқатди. 

Айтилишича, Навоий вилояти Кармана тумани “Фарҳод” маҳалласи ёшлар етакчиси Улуғбек Облақулов ва ушбу туманнинг “Баҳром” маҳалласи ёшлар етакчиси Муҳриддин Баҳронов автоҳалокат натижасида вафот этган. 

Кармана тумани Ёшлар ишлари бўлими шўба мутахассиси Валижон Касимов шифокорлар назоратида қолмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев марҳумларнинг оила-аъзоларига таъзия билдирди.

Саъдуллаевнинг ёзишича, уларнинг ота-онаси ва яқинларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг