Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Канадада 50 та машина тўқнашиб кетди. Ҳамма омон қолди, одамлар хоккей ўйнашмоқда (видео)

Канадада 50 та машина тўқнашиб кетди. Ҳамма омон қолди, одамлар хоккей ўйнашмоқда (видео)

Фото: «Focus»

Кеча, 27 январь куни Канаданинг Монреаль шаҳридан унча узоқ бўлмаган катта йўлда 50 га яқин машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий «CTV News» телеканали хабар берди.

Енгил жароҳат олган бир неча киши касалхоналарга олиб кетилган. Йўл бир неча соатга, полиция ва махсус хизматлар пачоқланган машиналарни олиб кетгунига қадар тўсилиб қолди.

Баъзи бировлар машиналарини ташлаб яқин-атрофдаги ёнилғи қуйиш шохобчаларига пиёда йўл олди. Айримлар эса «вақтни ўлдириш учун» шундоққина йўлнинг ўзида хоккей ўйнашга тушди.

Катта аварияга изғирин ва йўлнинг музлаши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг