Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Каратэ бўйича Тошкентда ўтаётган мусобақада оммавий муштлашув юз берди (видео)

Каратэ бўйича Тошкентда ўтаётган мусобақада оммавий муштлашув юз берди (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Каратэ бўйича Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон кубоги мусобақасида оммавий муштлашув кузатилди. Ихтиёримиздаги видеолавҳада наинки спортчилар, ҳатто ҳакамлар ва мураббийлар ўртасидаги даҳанаки жанглар «қўл жанги»га айланиб кетганини кўриш мумкин.

Ҳолатга изоҳ сўраб, Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси вакили Ҳ.Маҳбубов билан боғландик.

Вакил муштлашув бўлганини инкор этмади, шу баробарида ҳолат бўрттирилгани, «пашшадан фил ясамаслик»ни таъкидлаб,  бир қанча  шахсларга нисбатан хизмат суриштируви бошлангани, бу борада қўшимча маълумот берилажагини айтди.

Бироқ лавҳаларни такрор-такрор кўргач, вазиятни бўрттиришга ҳожат йўқлиги, Ўзбекистон кубогидек нуфузли мусобақада бундай шармандали ҳолатлар рўй берганини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди, деган хаёлга борасан, киши.

Ўзи шундоғам Ўзбекистонда спортнинг каратэ тури жар ёқасига келиб қолган дейиш мумкин.  Буни қўйидаги рақамлардан илғаш қийин эмас.

Ўтган бир йил давомида Токио олимпиадасига йўлланма берувчи ўн тўртта халқаро мусобақа ўтказилди, уларда иштирок этган вакилларимизнинг натижасидан фақат уялиш мумкин. Яъники, юртимиз спортчилари ўтган ўн тўртта халқаро мусобақанинг иккитаси умуман иштирок этмаган,  ўн биттасида (!) эса бирорта ўрин насиб этмади.  Фақат  ўтган йили Японияда бўлиб ўтган (Premier League Токио-2018) мусобақада битта спортчимиз учинчи ўринни эгаллаган бўлса, ўзимиз мезбон (!) бўлган  Осиё чемпионатида (Тошкент-2019) учта биринчи, битта иккинчи ва учта учинчи ўринлар «забт этилган».

Ҳолбуки, яқин-яқингача ўзбек каратэчилари халқаро миқёсда ўз ўрнига эди. Таассуф...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг