Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳаракатланаётган вагонлардан кўмир ўғирлаганлар қидирилмоқда

Ҳаракатланаётган вагонлардан кўмир ўғирлаганлар қидирилмоқда

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

Тошкент вилоятида 17 ноябрь куни беш киши ҳаракатланаётган тўртта тепловоз вагонларидан кўмир ўғирлашга уринган, деб хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.

Юк поезди «Облиқ» темир йўл бекатида 4 та вагондаги кўмир маҳсулотлари юк қабул қилувчи Олмалиқ кон металлургия комбинатини Ангрен шаҳридаги филиали бўлганлиги учун узиб қолинган. 

«Ушбу узиб қолинган вагонлар тепловозга уланиб белгиланган манзилга олиб ўтиш вақтида кўмир маҳсулотини талон-торож қилиш мақсадида 5 нафар номаълум шахслар вагонга осилган», — дейилади хабарда.

Шу ерда хизмат олиб бораётган Оҳангарон ўқчилик командаси ўқчиси томонидан вагонга чиққан шахсларни ушлаш мақсадида тепловоз тўхтатилган, лекин тепловоз тўхтагач, ушбу шахслар ҳар томонга қочиб кетишган. Ҳозирда тезкор қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг