Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ливанлик аёл бирданига олти чақалоқни дунёга келтирди

Ливанлик аёл бирданига олти чақалоқни дунёга келтирди

Фото: ОНТ

Ливанлик аёл Байрутнинг Авлиё Иосиф туғруқхонасида бирйўла олти чақалоқни дунёга келтирди. Ливаннинг «Ан-Наҳор» газетасининг ёзишича, бу воқеа Ливанда илк бор рўй берган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Газетанинг маълум қилишича, оилада тўртта фарзанд бўлган. Улар бешинчи фарзандни дунёга келтиришни ният қилишган. Аёл ҳомиладор бўлгандан кейинги текширувлар натижасида улар олти нафар фарзанд кутаётганидан хабар топишган.

Чақалоқларнинг учтаси ўғил, учтаси қиз. Болалар ҳам, онаси ҳам соғлом.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг