Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактабга болта билан келган шахсни Миллий гвардия ходими тўхтатиб қолди

Мактабга болта билан келган шахсни Миллий гвардия ходими тўхтатиб қолди

Жорий йилнинг 4 март куни соат 15:40ларда Қорақалпоғистон Республикаси Тахткўпир тумани Даўир маҳалласида  жойлашган 4-сонли мактабда, янги жорий қилинган тизимда хизмат ўтаётган Миллий гвардиянинг қоровул ходими томонидан мактабга маст ҳолда қўлида болта билан келган фуқаро тўхтатиб қолинди, деб хабар бермоқда Миллий гвардия матбуот хизмати.

Ушбу фуқаро мактабнинг кириш жойида хизмат ўтаётган қоровул ходимининг бегоналарни мактаб ичкарисига киритмаслиги тўғрисидаги огоҳлантиришига ва талабларига бўйсинмасдан, курткаси ичидан болта чиқариб жанжал кўтариб турган бир пайтда «ташвиш» хабари асосида чақирилган ва етиб келган туман қўриқлаш ходимлари томонидан қўлга олинган.

Олиб борилган дастлабки ўрганишлар давомида ушбу шахс, Тахтакўпир туманида яшовчи 45 ёшли фуқаро С.Д. эканлиги, мазкур мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган турмуш ўртоғи Р.Б.ни кўришга келгани ва гаплашиб кетмоқчи эканлигини, қўлидаги болтани эса ўтин чопиш олдидан ўткирлатишга олиб чиққанлигини маълум қилган.

Фуқаро С.Д. тезкор гуруҳ ходимлари томонидан туман Тиббиёт бўлимига олиб борилиб, спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги бўйича маълумоти олингандан сўнг, туман ИИБ профилактика инспектори билан бирга тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли мастлик ҳолати бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига ётқизилган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тахтакўпир тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг