Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Малика» дўконларидан 30 та телефон ўғирлашди

«Малика» дўконларидан 30 та телефон ўғирлашди

Фото: «Xabar.uz»

2018 йил 15 март куни соат 01:30 да самарқандлик, 1999 йилда туғилган, 2017 йил 169-2 билан судланган, ишламайдиган У.С. Тошкентдаги «Малика» савдо мажмуасининг дўконларидан бирига ўғриликка тушиб, 1992 йилда туғилган хусусий тадбиркор, Ж.У.га тегишли жами нархи 82.111.000 сўмлик 30 дона ҳар хил турдаги уяли телефонларни ўмариб, воқеа жойидан яширинган.

Сўнг Ж.У. 2018 йил 19 март куни шериги 1981 йилда туғилган вилоятдоши, 2017 йил судланган, ҳеч қаерда ишламайдиган, К.М. билан бирга Самарқанд шаҳрида жиноий йўл билан топилган 8 дона телефонни сотиб юборишган. Мазкур жиноят иши ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан фош қилинди.

«Xabar.uz» манбасининг хабарига кўра, ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 171-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг