Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москвада сўнгги 68 йилдаги энг қалин қор ёғиши мумкин

Москвада сўнгги 68 йилдаги энг қалин қор ёғиши мумкин

Фото: РИА Новости / Максим Блинов

Бугун, 4 март куни Москва шаҳрида қор ёғади. Мутахассисларнинг айтишича, баҳорнинг илк кунларида ёғадиган ушбу қор сўнгги 68 йилдаги энг қалин қор бўлиши мумкин, дея хабар берди «РИА Новости».

Бир неча кун олдин мутахассислар шу бугун қор ёғиши ва ҳаво ҳарорати 9 даражагача совиб кетиши мумкинлигини айтишганди. Қайд этилишича, қор қалинлиги 10 сантиметргача бўлиши кутилмоқда.

Қор ёғиши бир суткагача давом этиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг