Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда аянчли ҳодиса: олти киши (уч нафари бола) машинада ёниб кетди

Наманганда аянчли ҳодиса: олти киши (уч нафари бола) машинада ёниб кетди

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 16:30 ларда, Наманган шаҳри И.Каримов – Истиқлол кўчалари кесишган «Фазо» чорраҳасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.А. MAN русумли юк автомашинасида ҳаракатланаётиб чорраҳадан ўтаётган, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги Nexia билан тўқнашган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълум қилди.

Тўқнашув натижасида ёнғин содир бўлиб, Nexia ҳайдовчиси (42 ёш), ҳайдовчининг хотини (39 ёш), ҳайдовчининг фарзандлари (13 ва 10 ёш) ва йўловчилар (34 ва 7 ёш) ҳодиса жойида ёниб кетиб вафот этишган.


Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг