Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда фожиа: 18 ёшли қиз аттракционда ҳалок бўлди

Наманганда фожиа: 18 ёшли қиз аттракционда ҳалок бўлди

Uznews.uz

30 сентябрь куни соат 15:40ларда Наманган шаҳридаги кўнгилочар истироҳат боғида қутқарувчи вазифасида ишлаган қиз боғда жойлашган, қурилиши тўлиқ битказилмаган «Spin block» аттракционига синов ўтказмоқчи бўлган.

Шу вақтда у аттракционга рухсатсиз чиқиб, эҳтиётсизлиги оқибатида темир трубага урилиб, воқеа жойида вафот этган.

Терговга қадар текширувда бу қиз (2001 йилда туғилган) «Наманган Истиқлол боғи» МЧЖга қарашли кўнгилочар боғда август ойидан бери қутқарувчи вазифасида ишлаб келгани ва унинг асосий иш жойи боғда жойлашган «аквапарк» сув ҳавзасида бўлгани аниқланган.

Ҳозир ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси судга оид тиббий экспертиза тайинлаб, терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг